Технологик таълимни ривожлантириш тизими

Umumiy o‘rta ta’limning milliy o‘quv dasturi loyihasi , Texnologiya

08.01.2021


Страницы: Пред. 1 2 3 4 След.
0
Кизилтепа 26-мактаб укитувчиси Эгамбердиева Фотима
Технология фанидан мавзулар кетма-кетлиги барча синфларда илмийлик даражаси яхши
Имя Цитировать 0
0
Guest
Yodgorova Mohigul 38-maktab  o'qituvchisi  maktablar  bitta bo'lsa ham  tikuv mashinkasi bo'lsa yahshi bo'lardi qiz bolalar juda qiziqadi to'garaklarda ham qo'lda tikaďi mashinka  bo'lsa  ham sifatli ham  chiroyli  chiqadi tikish   qizlar qiziqib har darsga bitta narsa tiksa  o'qishni biturguncha  bitta hunarni egallaedi
Имя Цитировать 0
0
Бобомуродова Латофат Элмуродовна, СамДУ катта ўқитувчи
        Лойиҳа яхши тузилган. Ҳақиқатдан хам сўнгги йилларда фанимизга, Технология фанига бўлган эътибор кучайди. Асосан ўқувчи-ёшларни мактабни битириш арафасида бирор-бир ҳунарни эгаллаб чиқиши зарурлиги бежизга айтилмаяпти. Ҳақиқатдан ҳам мактабларда ўқув базанинг етишмаслиги барчамизга сир эмас. Нафақат база хатто айрим мактабларда Технология фани учун ўқув-амалий устахоналар йўқ. Бизга маълумки, фанимизнинг бошқа фанлардан фарқи дарснинг 80%и амалий ишларни ташкил этади. Дарс амалий бўлгач, ўқувчилар эркин ҳаракатда бўлишади. Эркин ҳаракатда бўлдими, ўзига яраша шовқин хам бўлади. Шу билан биргаликда устахоналарда асбоб-ускуналарнинг ҳам шовқини етарлича бўлади. Шу сабабдан Технология фанига ажратилган ўқув-амалий устахоналар ўқув дарсларига ҳалақит бермаслиги учун ўқув корпусидан алоҳида, ҳеч бўлмаганда ўқув корпусининг четида мўлжалланади.
         Лойиҳанинг ўзига келсак, негадир мен ёки кўрмадим Лой ва пластилин мавзуси йўқ. Бошланғич синф Технология дарсларида лой ва пластилин мавзуси бўлиши керак.  Тўғри замон ривожланаяпти, ўқувчиларимизнинг тафаккур онги кенгаймоқда, аммо биз катталар истасак истамасак болалар лой ва пластилиндан буюмлар ясашни, ўйинчоқлар ясашни хуш кўришади. Қолаверса Ҳалқ ҳунармандчилигида ота-боболаримиздан мерос қолган кулолчилик санъатининг дебочаси, бадиий-меҳнатда намоён бўлади. Лой қориш учун ўқувчи қандай тупроқдан олинишини, лойга нималар қўшилиши кераклиги бўйича билим, кўникма ва малакаларни эгаллаб боришади. Юқори синфга ўтгач кулолчилик санъатига бўлган, ҳунарга бўлган қизиқиши такомиллашади, ривожланади.
        Фанимизда замонавийликни уйғунлаштириш учун, ўқувчи-ёшлардаги ижодкорлик қобилиятларини янада кенгайтириш мақсадида мунчоқлардан буюмлар ясаш (ўйинчоқ, тақинчоқ, дарахт, гул ва х.к), изалондан буюмлар ясаш (гул, дарахт, светилник (чироқчи)) мавзулари кенгайтирилса нур устига аъло нур бўларди. Яна шуни таъкидлаш керакки, тўқиш сирлари (спица (трикотаж игналари), крючок (илгич)да) бўйича мавзулар киритилмаган.  Ҳалқ ҳунармандчилигида момоларимиздан мерос қолган каштачилик санъати, қуроқ тикиш санъати, гилам тўқиш санъатларига хам алоҳида эътибор беришимиз зарур. Ваҳоланки ўқувчи-қизларимизнинг барчаси тикувчиликка қизиқавермайди. Уларнинг орасида тўқишнинг ажойиб усулларига қизиқадиган, каштачилик, қуроқ тикиш, гилам тўқиш санъатларининг турли-туман замонавий усулларидан фойдаланадиган, уқуви келадиган ёшларимиз кўп.
         Лойиҳада назарий мавзулар анча қисмни эгаллаб қолибди. Буни кўриб чиқиш лозим.
        Яна шуни айтмоқчи эдимки, мактабларда бошланғич синф Технология дарсларини мутахассисни ўзи ўтса, болалардаги ижодкорликка бўлган қобилияти янада аниқроқ, кескин намоён бўлишига асос бўларди. Мутахассис ўтмагач фан ўз-ўзидан ўзининг салмоғини йўқотади.
Имя Цитировать 0
0
Po‘latova Shodiya
Texnologiya fani ikki guruhga bo‘lib o‘tilsa, qizlar va o‘g‘il bol
alarga ajratilsa maqsadga muvofiq bo'lardi. Darslar amaliy o‘tilganda o‘quvchilar ko‘proq kasbga yo‘naltililardi.
O'quv dasturdagi uy-ro‘zg‘or asoslari darslarida maktablarda sharoitlar yaratib berilsa ishlar amaliy bajarilib o‘quvchilarda ko'nikma bo‘lardi.
Имя Цитировать 0
0
Qutliyeva Iroda
O'quvchi sonidan qatiy nazar yigit va qizlar bo'linib o'tilsa yaxshi bo'lardi,chunki qizlar uchun mavzu alohida yigitlar uchun alohida amaliy mashg'ulot ham shunday. Texnologiya darslari boshlang'ich sinflarda fan mutaxassislariga berilsa maqsadga muvofiq bo'lardi.
Имя Цитировать 0
0
Navoiy viloyati Qiziltepa tuman 37- maktab Qosimova Saodat
Texnologiya fanlari dasturi yaxshi berilgan ammo barcha maktablarda texnologiya fani bo'yich o'quv ustaxonalari ,qizlar uchun tikuv xonalar ,pazandachilik xonalari mavjud emas.O'quvchi sonidan kelib chiqib bo'linmaydigan sinflarda dars o'tish murakkab qizlar uchun boshqa mavzu ,o'g'il bolalar uchun boshqa mavzu berilgan bu esa o'z navbatida o'quvchilar orasida norozichilikni olib keladi.shu bois o'quvchi soniga qaramay sinflar guruhlarga bo'linib o'tilsa maqsadga muvofiq bo'lardi..
Имя Цитировать 0
0
Qiziltepa tuman 24-umumiy o`rta ta`lim maktabining texnologiya fani o`qituvchisi Rustamov O`ktam

9 sinf texnologiya va dizayin yo`nalishining materiallarga ishlov berish texnologiyasi

(12 soat) shundan 2.1. Yog‘ochga ishlov berish texnologiyasi (4 soat) deb berilgan bo`lsada aslida Ganch o‘ymakorlik usullari. Ganch qorishmasini tayyorlash texnologiyasi. Naqsh solish usullari. Naqshlarni rangli va rangsiz gulganch bilan pardozlash ishlari.

Amaliy mashg‘ulot: Gipsdan, albasterdan suvenir mahsulotlari va esdalik buyumlar tayyorlash. haqida tushuncha berilgan.

2.3. Kompozit materiallar  (4 soat) Amaliy mashg‘ulot: Polimer va keramik kompozit materiallar uchun turli naqsh andazalarini tayyorlash va yaratish.

Amaliy mashg‘ulot: ZD printerida kompozit materiallardan naqshlar yaratish. Shu joyda   ZD emas 3D printerida deb tuzatish kerak bo`ladi.

8 sinf  servis xizmati yo`nalishi mavzuiy rejalashtirish jadvalida xatoliklar mavjud to`g`rirog`  texnologiya va dizayn yo`nalishi qayta tashlangan.

Dasturga bo`linmaydiga sinflar qiz va yigitlarni qo`shib o`qitiladigan maktablar ucun alohida yaratish zarur.Amaldagi dasturlar orqali o`quvchilarni barchasiga mavzular mos kelmaydi.

Имя Цитировать 0
0
Qiziltepa tuman 24-umumiy o`rta ta`lim maktabining texnologiya fani o`qituvchisi Aslonov Hasan
7-sinf  o'g'il  bolalar  texnologiyasi  va dizayn  yo'nalishi  bo'yicha yog'ochga  ishlov  berish tokarlik  stanogida  shakidor, konus  va slindir  yuzali  bo'lgan buyumlar  tayyorlash texnologiya   yuzasidan  amaliy  mashg'ulot  berilgan, lekin maktabimizda  stanoklar  yo'qligi  sababli,  shu amaliy mashg'ulot  o'rniga qo'l  mehnati  bilan  tayyorlanadigan  buyumlar  yasashga , ko'proq amaliy  mashg'ulotga  soat  ajratilsa  yaxshi  bo'lar  edi
Имя Цитировать 0
0
Худойбердиева Лайло
Қиз ва йигитлар бўлиб ўтилса,ўқувчи сонидан қаттий назар. Амалда бажариб куриш учун, мактабда алохида технология хонасуи жухозлари билан булиши зарур деб ўцлайман.
Имя Цитировать 0
0
Gulmira Jumataeva
Технология фани мактаб у́қув дастурини куриб чикдим Технология фанини  ривожлантиришда технология фанини у́қитиш тизимини яратиш мақсатида куриб чиқилган талаб ва методларни амалга ошириш керак.Технология фани хафтасига 1соат утилганлиги сабабли у́қувчиларга дарс вахти етарли емас.Шунинг учун хафтасига 2соат булса яхши булар эди.Технология фани қазирги заман у́қувчилари учун хунарга ва у́з қу́ли билан ясаган  буюмларига қизиқишни орттириш керак деб уйлайман.Бошланғич синф у́қувчиларни технология фанига қизиқтириш керак. Бошланғиш синфда технология фани етарли утилмаябти деб айтилган фикрга қу́шилмайман,чунки бошланғиш синф у́қитувчилари хам уз дарсини мутахассислардек утиб билади .Хамма дарсликларни "мутахассис"утса бошланғич синф у́қитувчилари қайси дарсни утади бу менинг фикрим.
Имя Цитировать 0
Страницы: Пред. 1 2 3 4 След.
Текст сообщения*
Загрузить файл или картинкуПеретащить с помощью Drag'n'drop
Перетащите файлы
Ничего не найдено
Защита от автоматических сообщений