Ҳарбий таълимни ривожлантириш тизими

Концепция

07.10.2020


Страницы: 1 2 3 4 5 6 След.
0
Илёсбек
Умумтаълим мактаблари ЧҚБТ раҳбарлари ойлик маошларини оила тебратишга етарли даражада оширишни сўраб қоламан.
Имя Цитировать 0
0
АЛЕКС
ЧҚБТ ХОДИМЛАРИНИ  ОШИРИНГЛАР  БАРАКА ТОПГУРЛАР
Имя Цитировать 0
0
Xurshidjon
Vazirlar maxkamasining 2014 yil 348 sonli qarorida chqbt fani uchun 140 soat dars mashg'uloti ajratilgan bo'lib hozirgi kunda 10. 11 sinflar uchun umumiy 68 soat ajratilgan. Vazirlar  maxkamasining qarori  ustunmi yoki Talim vazirligi buyruq qarorlarimi. CHQBT fani dars mashg'ulotiga maosh to'lanmasa nima keragi bor dars mashg'ulotini kamayrtirib. Agar 348 sonli qaror yani qonun xaliyam amalda bo'lsa nega  qonun bo'yicha boshqa vazirliklar ish yuritmaydi. Bizningcha bu qonuni o'qib ham ko'rishmagan, o'qishgan bo'lsa nega qonun bo'yicha ish yuritmaydilar. Chqbt rahbar va o'qituvchilariga belgilanga imtiyozlardan birortasi qo'lanilmaydi.
Имя Цитировать 0
0
Normatov Nodirjon
Assàlomu alaykum; nima uchun maktablarda ChQBT rahbarining oylik maoshi kòrib chiqilmayapti. Oylik maosh 1.200.000sòm .Bu oylik bilan ròzģor tebratish qiyin bòlmoqda...8275
Имя Цитировать 0
0
Чкбт
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” хонаси,
2.Қурол сақлаш хонаси,
3.Қуролни тозалаш столи,
4.Саф майдони,
5.Тўсиқлар майдони,
6.Взвод бўйича суткалик нарядни ўрганиш жойи,
7.Тактик майдон,
8.Жасорат бурчаги,
9.Жанговар музей,
10.Тиббиёт хонаси,
11.Фуқаро мухофазаси хонаси.
12.Ўқ отиш майдончаси (Тир.)
13.Спорт майдончаси.
Ҳарбий таълим хонасини янги дастур асосида (плакатлар) билан
жихозлаш;
Дастурга (табелга) асосан (макетларга) кўргазмали қуролларга эга
бўлиш;
Ўқув-услубий материаллар, компютер, интерактив доска, ва ўқув
кўргазмали қуролларнинг электрон ресурслар планшет ва мултимедиа
ресурслари, интернет, видеокузатув тизимлари билан жиҳозлашни
таъминлаш, уларнинг ўз вақтида янгилаб бориш чораларини кўриш;

Ушбу модий базаларни ЧКБТ рахарлари бир кисмини узларини маошларидан килган. Колганлариям укитувчилар буйнига тушади шекили.
Имя Цитировать 0
0
Guest
CHQBT rahbarlariga bir necha vazirlik va tashkilotlar tomonidan turli topshiriqlar yuklatilib boriladi ammo nega oylik maoshi juda ham kam miqdorda ajratiladi. Hatto yoʻl haqqi va tushlik qilishga ham yetmaydi. CHQBT mutaxassislari diplomlarini ishlatish oʻrniga oʻzlari mardikorlik qilib oila boqishga majbur boʻlmoqda. Ularning oʻrniga esa nomutaxasis oʻqituvchilar ish olib bormoqda. Bunaqada taʼlim sifatini qanday oshiriladi. Nomi ulugʻ suprasi quruq direktor oʻrinbosari boʻlishdan koʻra boshqa ishni maʼqul koʻrmoqda koʻpgina CHQBT mutaxassislari. Nega OʻTIBDOʻ va MMIBDOʻ kabi oylik ajratmaysilar. Boshlangʻichlarga 1,5 barobar oshiribsilar bizga nega eʼtibor qaratmaysilar. Shuncha murojaatlarni nega beeʼtibor qoldirasizlar?
CHQBT RAHBARLARINI OYLIGINI OSHIRINGLAR
Имя Цитировать 0
0
Lutfulla Murodov
CHQBT rahbarlariga bir necha vazirlik va tashkilotlar tomonidan turli topshiriqlar yuklatilib boriladi ammo nega oylik maoshi juda ham kam miqdorda ajratiladi. Hatto yoʻl haqqi va tushlik qilishga ham yetmaydi. CHQBT mutaxassislari diplomlarini ishlatish oʻrniga oʻzlari mardikorlik qilib oila boqishga majbur boʻlmoqda. Ularning oʻrniga esa nomutaxasis oʻqituvchilar ish olib bormoqda. Bunaqada taʼlim sifatini qanday oshiriladi. Nomi ulugʻ suprasi quruq direktor oʻrinbosari boʻlishdan koʻra boshqa ishni maʼqul koʻrmoqda koʻpgina CHQBT mutaxassislari. Nega OʻTIBDOʻ va MMIBDOʻ kabi oylik ajratmaysilar. Boshlangʻichlarga 1,5 barobar oshiribsilar bizga nega eʼtibor qaratmaysilar. Shuncha murojaatlarni nega beeʼtibor qoldirasizlar?
CHQBT RAHBARLARINI OYLIGINI OSHIRINGLAR
Имя Цитировать 0
0
Олимжон
Биринчи уринда ойлик маошни кутарилсин Вазирлар махкамасини буйрукларини бажаришсин мактаб худудида тусиклар йулагидан утиш шахарчаси ва куролдан отиш ТИР хона укув моддий базаси билан таъминлансин
Имя Цитировать 0
0
Guest Olimjon
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани миллий дастури бўйича таклифлар

“AMALIY FANLAR TAVSIFI VA PREDMETLAR INTEGRATSIYASI”   бўлимида “Chaqiruvga  qadar  boshlang‘ich  tayyorgarlik  o‘quv  predmetini o‘qitishda  o‘quvchilarga  harbiy  qasamyod,  harbiy  ish  asoslarini,  zaruriy  harbiy  bilimlarini  va  amaliy  ko‘nikmalar,  shuningdek,  harbiy chiniqish,  ruhan  bardam  bo‘lish,  fuqaro  himoyasi  va  tibbiy  bilim  asoslarini egallash  hamda  ularni  hayotda  qo‘llay  olish  layoqatini  shakllantirish  ko‘zda tutilgan.”- деб белгилаб қўйилибди.
Ўқувчи эгаллаши ва ҳаётда қўллай олиш лаёқатини шакллантирадиган билимлар жумласига ҳарбий қасамёдни киритиш ноўрин.   Ҳарбий қасамёд ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташни бошлаган ҳарбий хизматчилар, олий ўқув юртларининг ҳарбий кафедрасини тамомлаб, ҳарбий йиғинларни ўтаган заҳирадаги офицерлар томонидан тантанали қабул қилинади. Бу ҳуқуқий кучга эга бўлган жараён бўлиб, Мудофаа вазирлигининг буйруғи асосида амалга оширилади, қасамёд қайси ҳарбий муассасада, қайси санада қабул қилинганлиги ҳарбий бўлинмаларда қайд этилади, ҳарбий гувоҳномага ёзиб қўйилади.
Шундай экан, юқоридаги матндан “harbiy qasamyod” атамасини чиқариб ташлаш ўринли.    Ҳарбий қасамёд матни мазмунини батафсил ўрганишга 5-6 дақиқа етарли, холос! Унинг аҳамиятини эса ҳарбий хизмат даврида ўрганиш мақсадга мувофиқ.
Бундан ташқари, ҳозирги кунда “ҳарбий қасамёд” атамаси ишлатилмайди, у “Ватанга қасамёд” деб ўзгартирилган, буни мактабнинг 10-11-синф ўқувчилари ҳам яхши билишади.  Эски атаманинг бўлажак Миллий дастурда қўлланилиши ЧҚБТ фанидан Миллий дастур лойиҳасини  тайёрлаган шахсларнинг    ҳозирги кундаги ҳарбий соҳадаги ислоҳотлардан орқада  эканлигидан далолат бериб турибди!
“...shuningdek,  harbiy chiniqish,  ruhan  bardam  bo‘lish”- жумласи ҳам нотўғри тузилган. Инсон танасини жисмоний жиҳатдан чиниқтириши мумкин, бироқ “ҳарбий чиниқтириш” деган атама йўқ, бу сунъий ўйлаб топилган атама бўлиб, амалиётда қўлланилмайди. “Руҳан бардам бўлиш” ҳам “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани учун умумий гап бўлиб, бу  психологик омил ҳисобланади, у “Тарбия” фанининг предметига тааллуқли, шу сабабли юқоридаги мавҳум жумлаларни чиқариб ташлаш ўринли бўлади.
Улар ўрнига ҳарбий соҳадаги энг сўнгги янгиликлар, инновациялар, қуроллар ва технологиялар  ҳақида маълумотларни киритиш ўринли бўлади. Ушбу дастурда белгиланган мавзулар замондан анча орқада қолиб кетган. Бунинг сабабларидан бири ушбу фандан ўқув дастурини ишлаб чиқиш бўйича ижодий гуруҳ аъзоларининг таркибидир.  Гуруҳ 7 нафардан иборат бўлса-да, улардан атиги 1 нафари – Сотволдиев А. Й. ҳарбий соҳа вакили, қолган 6 нафари бу соҳадан йироқ эканлиги кўриниб турибди. 1-2-ўринда турган Matthew Goldie-Scot, ҳалқаро консултант, Yana Chicherina,  UNICEF маслаҳатчиси эканлар, улар ҳарбий соҳада қай даражада лаёқатли, Ўзбекистон Қуролли кучлари таркиби, Мудофаа доктринасидан қанчалик хабардор, нимани ва қанча ўқитишни қайси мезонлар бўйича белгилашган? Кўрсатилганлардан ташқари, 3 нафар маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари гуруҳга киритилган, уларни киритишдан мақсад нима? Лойиҳанинг “Ҳарбий санъат тарихи” бўлимида Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, З.М.Бобур, қадимги аждодларимиз жасорати каби 6 та мавзулар киритилган бўлиб, бу мавзулар ўрта мактабнинг 6-синфидан бошлаб тарих, адабиёт, маънавият каби фанлардан ўзлаштириб бўлинган, шу сабабли бу бўлимни умуман қисқартириб, 1 соат қолдириш кифоя қилади. Шу кераксиз бўлимни дастурга киритиш учун 3 та маънавиятчи жалб этилганлигида мантиқ йўқ. Шундай бўлиши табиий, чунки гуруҳнинг 7-аъзоси бўлиб “Ro‘ziyeva  Yulduzxon Abdirashidovna - Xalq  ta’limi  vazirligi  huzuridagi  Respublika  ta’lim  markazining jismoniy tarbiya fani metodisti” турибди. 2020-2021-ўқув йили бошида ХТВнинг Таълим маркази томонидан намунавий тақвим режалар ижтимоий тармоқларда эълон қилинган эди, ўша пайтда ЧҚБТ фанидан тузилган намунавий тақвим режаси методик нотўғри ва қўпол хатолар билан тузилганлиги республика ЧҚБТ раҳбарлари томонидан қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ўша хато тақвим режа эълон қилинишида масъул бўлган жисмоний тарбия фани методистининг яна ЧҚБТ фани миллий дастурини ишлаб чиқишдек масъулиятли ишга жалб этилганлигини нима билан изоҳлаш мумкин?
Дастурда мантиқий кетма-кетлик, узвийлик ва узлуксизлик тамойиллари бузилганлигига мисоллар жуда кўп. Масалан, дастурнинг бошланиш қисми, 11-бетда “3. “Taktik tayyorgarlik” bo‘limi; Mavzular:  Umumqo‘shin  jangi  asoslari.  Axborot  kurashlari  va  mafkuraviy himoya. Qurolli to‘qnashuvlar huquqi. Razvedka.” деб кўрсатилган. Бўлим тактик тайёргарлик бўлса, унга нега ахборот курашлари ва мафкуравий ҳимоя зўрма-зўраки тиқиштириб қўйилган? Умумқўшин жанги, разведкани ахборот курашлари ва мафкуравий ҳимоя қандай боғлаб туриши мумкин?
Дастурнинг 21-бетида “Har  bir  ta’lim  muassasasida  10  va  11  sinf  o‘quvchilari  uchun Chaqiruvga  qadar  boshlang‘ich  tayyorgarlik  fanini  o‘tish  bo‘yicha  tematik taqvimiy va haftalik reja tuziladi.”- дейилган. Тақвимий режа тузилиши табиий ҳол, у йиллик, чораклик қисмларга бўлинади. Лекин ҳафталик режа тузишга ҳожат борми? У нега керак? Йиллик тақвим режани яна ҳафталикка бўлиб, бир нарсани қайта-қайта такрорлаб, қоғозбозликни кўпайтиришдан мақсад нима? Йиллик тақвим режа турганда ҳафталикка ҳожат борлигини ким асослаб бера олади? Бирорта фандан ҳафталик режа йўқ, нега айнан ЧҚБТдан бўлиши керак?
Дастурнинг қолган қисмини таҳрир қилиш ниятим йўқ, борган сари энсам қотиб бормоқда.
Имя Цитировать 0
0
Guest
Assalom alaykom chaqiriqacha harbiy talimni bitirganga ish bormi o'zi yoki faqat nomutaxasislar ishayveradimi Farg'ona viloyati Dang'ara tumanini maktablarini nazorat qiladigan bormi mutaxasisni ishga olmayaptiku.
Имя Цитировать 0
Страницы: 1 2 3 4 5 6 След.
Текст сообщения*
Загрузить файл или картинкуПеретащить с помощью Drag'n'drop
Перетащите файлы
Ничего не найдено
Защита от автоматических сообщений