Ҳарбий таълимни ривожлантириш тизими

Концепция

07.10.2020


Страницы: Пред. 1 2 3 4 5 6 След.
0
Guest
ChQBT Mutaxasisga ish bormi  Farg'ona viloyati Dang'ara tumanida 40 ta maktab bor 15 ta maktabda mutaxasis bor qolganida umuman yoq.Lekin mutaxasisni ishga olmayapti.Qanday tushunish mumkin buni
Имя Цитировать 0
0
Sherali
Oylik masalasi alohida etiborga olinsa yaxwi  bõlardi nomi uluģ surpasi quruq bõlib qoldi
Имя Цитировать 0
0
Азаматжон Орзикулов
Хурматли юкори ташкилот вакиллари ишлаб чикилган кансепсияда бир томонлама фикр билдирилган деб уйлайман. Масалан. Моддий базани такомиллаштириш тугрисидаги олиб борилиши лозим булган ишлар айти утилган. Лекин ижрои вакиллик органларини белгилаш, белгиланган вакиллик органларин  танлашда уйланмай иш килинган. Жумладан мактабларнинг моддий базани таминлаш халк хокимятчилиги зиммасига юклатилган. Кечирасизлари хокимликка бу тугрисида хеч кандай топширик ёки курсатма берилмаган ва кушимча маблаг ажратилганлиги тугрисида хам хеч нима йук. Шундай экан калтак айланиб келиб яна укитувчининг бошида синади. Курсатилган моддий базалар, плакатлар, посбон хизматини уташ бурчаги, укув синфлари, курол саклаш хоналари, курол тозалаш жойлари ва бошка бир катор таминот ишлари Ч.К.Б.Т укитувчилари томонидан барпо этилди. Майли биз буни тана килмаймиз. Лекин берилаётган ойлик иш маоши ахволи бу холат булса, биз мактабни таминлайликми ёки оиламизни таминлайликми? Дарс соатларига келсак кайсидир акллилар бизга Европа давлатларининг услубини олиб кирармиш. Хуш уша давлатларнинг ёшлари кандай минталитетга эга ю, бизнинг ёшларимиз кандай минталитетга эга? Улар жахон сиёсий харитасида кандай стратегиг урин тутадию, бизнинг жонажон Ватанимиз кандай урин тутади? Уйлаб курдиларингми? Хар кандай калласи бор одам хам яхши билади бу саволларга жавобни. Ранжитиб куйган бусам узр. Хуллас бу фанни ривожлантириш учун килаётган харакатлар стратегияси ишлаб чикаётиб сал чукуррок ёндашсангиз булармиди? Хозирги кунда оилани 1200000 - 1400000 га тебратиб булмаслигини сизлар биласизми узи, Ватанпарварлик хиссини уйготиш, ёшларни харбий юналишга тайёрлаш учун нахот 1 соат дарс кифоя килса. Яна дарс машгулотларига буюк саркардаларнинг харбий стратегик тактикаларини кушиб куйилганичи. Уйлаб куринг биргина Амир Темурнинг харбий салохиятини урганишнинг узига алохида фан ишлаб чикиш мумкин. Биздачи йил давомида атиги бир неча соат холос. Хуллас гапни индаллосини корни тукнинг корни оч билан нима иши бор буп кетаверса 2035 йил эмас 2135 йилдаям сизлар уйлаган холат булмайди. Коринни кашлаб ишлаб чиккан йуналишларинга энди сал бошни хам кашлаб фикр юритиб курингларчи? ЯНА БИР БОР УЗР АГАР ЮКОРИДАГИ ГАПЛАР БИЛАН КИМЛАРНИДИР "КУНГИЛЧАЛАРИНИ" РАНЖИТИБ КУЙГАН БУЛСАМ. Афсус бир неча хатларимиз жойига етиб бормадида
Имя Цитировать 0
0
Мурод
Ch. Q. B. T  фанида амалий машғулотлар кўпроқ бўлишини сўрайман хамда кўргазмали қуроллар ва макетлар билан кўпроқ таъминланишини сўрайман. Шу билан бирга Ch. Q. B. T  ФАНИ РАХБАРЛАРИНИ ойлик маошларини яна бир қайтадан ўрганиб чиқиш бўйича таклиф билдираман.
Имя Цитировать 0
0
Ҳазратов Мурод.
Таклиф Жиззах вилояти Мирзачўл туман ХАЛҚ таълимига қарашли 20-мактаб  Ch. Q. B. T  рахбаридан.                                                                         Ch. Q. B. T  фанида кўпроқ амалий машғулотлар бўлишини сўрайман хамда машғулотларни қизиқарли бўлиши учун кўргазмали қуроллар ва макетлар билан таъминланишини сўрайман. Шу билан бирга  Ch. Q. B. T  рахбарларини ойлик маошини яна бир бор ўрганиб чиқишларингиз учун таклиф билдираман.
Имя Цитировать 0
0
Баходир
Хозирги кунда харбий таьлим укитувчилари мактаб тизимида энг куйи даражага тушиб колган. Уртача 1,200,000 сумни ташкил килябди. Коллежлар тизимида ойлик маош буйича директордан кейинги пагонада булган эди. Хозирги кунда Куролли Кучларимизда жуда катта узгаришлар амалга оширилмокда.Ёшларни харбий хизматга тайёрлаш керак экан бу ишда уз мехнатларини аямасдан мехнат килаётган харбий таьлим укитувчилари хам эсдан чикармаслик керак деб уйлайман. Мингбулок тумани 3-сонли мактаб ЧКБТ рахбари.
Имя Цитировать 0
0
Baratov sharof Mirzacho‘l tumani
Chqbt fanini darslik qo'llanma ko'rgazmali qurollar bilan boyitishkerak, Yoshlarni harbiy hayotga vatanparvarlikka qiziqtirish maqsadida harbiy lager harbiy qismlarga ekursiyalar tashkil etish, Vatanparvarlik ruhidagi televizion rolik kinolar tomosha qilishlarini tashkil etish Televizo'rda alohida harbiylar hayotini yoritib, qurollar tehnika vositalarini ko'rsatuvchi yoki vatanparlik to'g'risidagi kino filmlarni yorutuvchi kanal ochish, Asosiy shu avlodni tarbiyalashdagi ustoz ChQBt rahbar O'qituvchilarning oylik masalalarini ko'rib chiqishlaringni so'rayman!
Имя Цитировать 0
0
АБДИКАРИМ
Ассалому алайкум. ЧКБТ фани йилдан йилга кискартирилиб хозирги кунда бир хафтада 1 соат белгиланди. Шу йилги таквимий режани ким ишлаб чикканини билмадимку, лекин жуда купол хатолари билан  "режа кани?" деган саволга жавоб бериш учунгина ишлаб чикилди аммо бутун РЕСПУБЛИКА буйича битта шу режа буйича дарс утилиши суралди. Бу ерда тарих фанидан утилмай колган мавзулар хам бор, айрим мавзуларга жуда киска вакт ажратилган булиб 1 соатда уни хакикий харбий хизматни утаб юрганларга хам ургатишга улгуриб булмайди, 1 соатда бутун бир бобни утиш белгиланган.
ЧКБТ фанидан самара кутилаетган булса моддий баъза билан таъминлаш керак. Купрок амалий машгулотларга вакт ажратиш керак ва ЧКБТ рахбарларини мехнатига яраша хак тулаш керак деб уйлайман.
Имя Цитировать 0
0
Elmurod
Xaqiqatdan xam.maktabda chqbt raxbarlarini oylik maoshini orinbosarlar nikiday tenglashtirish kerak
Имя Цитировать 0
0
Бехзод
Ассалому алайкум. Мактабларда харбий таълимни ривожлантириш учун аввало ЧҚБТ фани рахбарларини ойлик маошини ошириш керак. Шахсан мен ойликка яраша иш қиламан. Факат дарс утиш учун бориб келаман. Жонингни жабборга бериб эртадан кечгача мактада юргандан кура уй ишларини қилиб чорва боқаман. Қачонки ишлаганимга яраша хак тулашса, хаққа яраша иш қиламан. Уқув моддий базани гапиришни хожати йўқ. Чунки хеч нарса йуқ. Хақиқий кадрлар Россияга кетяпти оила тебратиш учун. Шу таклифларни уқийдиган раҳбарлар булса мактаблардаги харбий таълимга эътибор беришингизни сурардим.
Имя Цитировать 0
Страницы: Пред. 1 2 3 4 5 6 След.
Текст сообщения*
Загрузить файл или картинкуПеретащить с помощью Drag'n'drop
Перетащите файлы
Ничего не найдено
Защита от автоматических сообщений