Sarvarbek
|
Assalomu alaykum Hurmatli ustozlar xozirgi kunda yoshlarni qolaversa o'quvchilarni vatanga bo'lgan muxabbatini oshirish uchun eng avvalo CHQBT rahbarlarini oylik maoshini oshirib berishiz qolaversa maktablarda moddiy bazasini yaratib berishizni so'rab qolamiz
|
Тулкинжон
|
Ассалому алейкум, Хурматли устозлар, сизлар хозирги кунда ЧКБТ фанини сифатини ошириш буйича фикр ва таклифлар сурабсизлар бунинг учун катта рахмат.
Республикамиз таьлим муассасаларида ушбу фан утилиши бошлаганда жуда катта режалар ва максадлар куйилган эди лекин хозирги кунда ахвол жуда ёмон холга келиб колди. Ешларимизни Ватанпарварлик рухида тарбиялаш бу улкан ва савобли мехнат лекин шу мехнатга яраша шарт шароитлар, яратилиши биринчи вазифа булиши керак эди деб уйлайман. укув моддий базалар яратилиши, кадрлар масаласи тайерлаш, укув адабиетлар, мехнатга яраша ойлик маошлар туланиши, ЧКБТ фани укитувчиларини ижтимоий химоя масалалари курилмаган. Йилдан йилга дарслар кискариб кетиши билан бирга ишга булган муносабат хам йук булиб кетмокда, бир уйлаб курайлик шундок кетаверса Ешларимизни ким Ватанпарварлик рухида тарбиялайди ким уларни Куролли Кучларимизга еш Кадр килиб етказиб беради шундок хам болалар куча колмокда. Бу эса илмни йук булишига олиб келиб натижада ешларимиз орасида жиноятчилик купайиб кетишига олиб келади. Жуда куп конун ва конун ости хужжатлар кабул килинган укисангиз хаммаси аьло лекин натижа йук. Ишонаман бизни бой тарихимиз бизнинг доно халкимиз албатда энг яхши ва энг кучли Давлат булиб ривожланади бунинг учун Президентимиз айтганларидек илм-Фанни ривожлантиришимиз ва халкимизни рози килишимиз энг асосий вазифамиздир. Андижон вилояти ХТХКМОХМ Нишонов Тулкинжон. |
Ниятов Акбар
|
Q. B. T фанида кўпроқ амалий машғулотлар бўлишини сўрайман хамда машғулотларни қизиқарли бўлиши учун кўргазмали қуроллар ва макетлар билан таъминланишини сўрайман. Шу билан бирга Ch. Q. B. T рахбарларини ойлик маошини яна бир бор ўрганиб чиқишларингиз учун таклиф билдираман. Синф хоналари махсус у́кув куроллари билан таминлаш керак
|
Xudaykulov Shaukat Yusufjanovich
|
Avalombor Assalomu alaykum uzviylik.tdiuz sayt yaratuvchilari meni taklifim ushbu kosepsiya bo'yicha xarbiy ta'limda o'zgarish bo'lmas ekan rivojlanish ham bo'lmaydi sababi bu kam maoshga oilali erkaklar ro'zg'or tebratmoqdalar uy ro'zg'orlari uchun o'ylab ko'ring 1200000 so'm yetadimi bu juda kam miqdorda taqsimlangan shuning uchun oylik maoshni miyor no'rmada oshirilishini ta'min lab qo'ysangizlar yoki muhokamada ko'rib chiqish kerak buni o'ylaymanki kerakli mutasaddi tashkilot rahbarlari buni ko'rib chiqadilar degan umiddamiz
|
Guest Olimjon
|
Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга, Умумтаълим мактабларини "Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича" директор ўринбосарлари номидан
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги Умумтаълим мактабларидаги "Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича" директор ўринбосарлари мурожаатларини нега Халқ таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги панжа ортидан қарашмоқда? Муаммоларимиз ҳамон 3 йилдан бери хал этилмаябди. Нега? М У Р О Ж А А Т Н О М А Ассалому алейкум ҳурматли Юрт Бошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев, Сизга шуни маълум қиламизки, Сиз бошчилигингизда умумтаълим мактаблари тизимида ижобий ислохатлар олиб борилмоқда, биз буни юксак баҳолаймиз. Ушбу таълим тизимидаги ислохатлар давомида 2017 йилдан умумтаълим мактаблари 11 йиллик таълимга ўтилди. Ушбу йилдан, Ўзбекистон Республикасини "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонунининг 12-13 моддалари билан мажбурий фан сифатида белгилаб қўйилган, "Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик" фани мактабларни 10-11- синф ўқувчилари учун жорий этилди. Ушбу фан жорий этилиши ортидан, мактабларимизда ЭРКАК ўқитувчилар сони сезиларли тарзда ошди. 2019-йил 23-августъ куни, Сиз раислигингизда таълим тизимига оид селектор ўтказилди. Ушбу селекторни баённомасидаги топшириғингизга асосан мактаблардаги "ЧҚБТ раҳбари" штатини номи ўзгартирилиб, "Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича" директор ўринбосари этиб белгилаш ва ушбу лавозимда ишлайдигин ҳарбий педагогларни моддий томондан рағбатлантириш бўйича, Президент Администрациясига таклиф киритиш белгиланган эди. Халқ таълими вазирлиги 2019-йил 9-сентябръда 03-02/5-897- сонли хат орқали Президент Администрациясига таклиф киритиб, унда ЧҚБТ раҳбари штати номи, "Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича" директор ўринбосари лавозимига ўзгартириш ва иш ҳаққини 81% гача ошириш таклиф қилинган эди, лекин ушбу таклиф амалда жорий этилмади. Ҳозирги кунда Республикамизнинг барча мактабларидаги "Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича" директор ўринбосарлари 1200.000 сўм ойлик иш ҳаққига мехнат қилиб келмоқда. Бу 1200.000 сўм ойлик иш ҳаққига Биз ЭРКАК ўқитувчиларни оила тебратишимиз, кундан-кунга оғирлашиб бормоқда. Мактабларимиздаги Ҳарбий таълим ўқитувчиларимизни деярли барчаси мана шундай ачинарли ахволга тушиб қолган. Биз бу муаммо бўйича ХТВ, Молия вазирига ва Депутатларимизга бир неча бор мурожаат йўллаб келмоқдамиз. Халқ таълими вазирига ушбу масалани йечимини топиш учун 3 йил вақт нахотки йетмаган бўлса, хаттоки бу масалани, халқни суянчи бўлган Депутатларимиз ҳам бир неча маротаба кўтариб чиқти, лекин Халқ таълими вазирлиги инобатга олмади. Энди бир савол туғилади, Халқ мурожаатини эшитмаган, вазирлик тизимида ишлайдиган ҳарбий педагогларни бир неча бор қилинган мурожаатларига умуман этибор қаратмаган, хаттоки Халқимиз вакиллари бўлган Депутатларимизни ҳам эшитмаган Халқ таълими вазирлигини қандай тушуниш мумкин? Халқ таълими вазирлигини расмий каналларида, янги ўқув йилидага ўзгаришлар ҳақида Халқимизга, педагогларимизга ва ота-оналарга тинмасдан янгиликлар йетказиб борилмоқда. Шу ерда кўришингиз мумкин; 1-Барча синф раҳбарларини ойлик маошини ошириш. 2-Ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиларига қўшимча устама иш ҳаққи тўлаш. 3-Метод бирлашма раҳбарларига 10% устама иш ҳаққи тўлаш. 4-2021 йил 1-январдан методистларни ойлик иш ҳаққини ошириш белгиланган. Савол туғилади, Халқ таълими вазирлиги шунча йўналишга пул топиб, қўшимча рағбатлантиришни белгилаябди, шуларни қаторига мактабларимиздаги Ҳарбий таълим ўқитувчиларини ҳам қўшиш мумкин эдику, нимага ХТВ буни хохламаябди, сабаби нима, бизни айбимиз Халқ таълими вазирлиги тизимида ишлаганимизми.? Ҳурматли ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ ушбу муаммо 2017 йилдан бери ўз йечимини топмай келмоқда, ушбу муаммони йечимини топиш ва бизга амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламиз, бу фақат ва фақат Сизнинг қўлингиздан келади. Биз Сизга суянамиз. Ҳурмат билан: Ўзбекистон Республикаси Халқ талими вазирлиги тизимида мехнат қилаётган "Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича" директор ўринбосарлари. |
Guest Olimjon
|
Укитувчиликдан нафакага чикиб нафака пулини 100 % яна 10-15 соат дарсни пулини олиш мумкин харбийдан нафакага чикса мумкин эмасу укитувчига мумкинми ХТВ мутасаддилари сизларга шу маошни берса сизлар оила бокишга йетказа оласизларми
|
Guest Olimjon
|
Президентимиз такидлаб утганлар эсласаларинн карор чикаришдан олдин уни урнига узларингни куйиб куринглар дегандилар тугрими хуш ХТВ мутасаддилари биз ЧКБТ рахбарларини урнига узларингни куйиб куринглар
|
Meliyev Noʻmonxon Ibodulla oʻgʻli
|
Assalomu alaykum. Chaqiriqqa qadar boshlangʻich tayyorgarlik oʻquv xonalarini moddiy texnik baza bilan taʼminlash ishlarini tubdan isloh qilish kerak. CHQBT oʻquv kitoblarini biroz soddalashtirilsa maqsadga muvofiq boʻlar edi. Oʻquv xona proyektor va zamonaviy kompyuter jamlanmasi eng muhim hisoblanadi. Chunki har doim oʻquvchilarni harbiy qismlarga olib borib bplmaydi. Yoki mavzuni faqatgina nazariy tushuntirish ilojsiz. Bunda video roliklar va harbiy hayotga oid qisqa metrajli videolarni oʻquvchilar uchun koʻrsatish samaralari hisoblanadi. Yana bir jihat borki, harbiy taʼlim rahbarlari oylik maoshlarini qaytadan koʻrib chiqish zarur. Xarbiy taʼlim rahbari boshqa maktab rahbariyati vakillaridan deyarli ikki hissa kam oylik maosh olishadi. UUshbu takliflar inobatga olinsa koʻzlangan marraga tezroq yetgan boʻlardik.
|
Акром Хасанов
|
44 Чкбт фанидан амалий машгулотлар купрок булишини кизикарли булиши учун кургазмали куроллар ва макетлар билан таьминлашни сурайман Чкбт рахбарлари ойлик маоши куриб чикилса яхши буларди синф хоналари. Махсус укув куроллари билан таьминлаш керак
|
ВатанпарварGuқest
|
Ассалому алейкум ҳурматли ВМ мутассадилари ва ҳамкасблар мен юқорида киритилган таклиф, мурожаат ва фикрларга қўшиламар ЧҚБТ фани бўйича ҳамма муаммолар ёзиб берилган.
Қўшимча яна бир нарсага тушинмаймиз нима учун Қонун, қарор ва буйруқларда масалан: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 18.12.2014 йилдаги 348-сонли Қарорини Адлия ва Молия вазирликлари биз учун амалда деб жавоб хати юборган лекин биз учун қўлланилмайди? Халқ таълими вазирлиги вилоят ХТБ, туман ва шаҳар ХТБ қўшимча қарорнинг бажарилиши тўғрисида кўрсатма берилмаган? Халқ таълими вазирининг 28.12.2019 йилдаги 406-сонли амалдаги буйруғида Молия ва Бандликга ҳамда меҳнатга кўмаклашувчи вазирликларнинг келишилган имзо муҳри бор бўлиб биз учун қўлланилмаяпти? Бошқалар учун кучда экан биз учун йўқ. Унда бизнинг штат лавозимимизни "Ватанпарварлик руҳида ёшларни тарбиялаш бўйича директор ўринбосари-Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари" кўрсатилган лекин бизга "Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари" деб ишга қабул қилиш буйруғига ёзилмоқда. Энг қизиғи нима учун биз уч йилдан буён ҳар йили иш ҳақи бўйича ХТБўлими ҳисобчиларидан маълумотнома олсак унда тех. ходим яъни" Гражданская оборона" (Фуқаро мудофааси) кўрсатилган справка берилади? Бу штат лавозим таълимдан ташқари ташкилотларда бор. Улар 0.5 штат лавозимда ярим кун ишлаб 1 млн 200 минг сўм ойлик маош оладилар. Нима учун биз мактабда дарс ва тадбирлар ўтиб кун бўйи ўқувчиларнинг тартиб интизом билан шуғулланиб шу ойликни оламиз? Демак биз иккита штат лавозимда ишлаб 0.5 штат бирликда ойлик олар эканмиз шундайми? Ўз. Рес. ХТВ 7.12.2019 йилдаги 393-сонли халқ таълими ходимларининг малака тавсифлари бўйича буйруғида мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосарларининг малака тавсифида Ўз. Рес. Қуролли кучларида беш йилдан ортиқ хизмат қилган офицерлар тайинлансин деб кўрсатилган. Биз офицерлардан тайинланмаяпти. Лекин улар 2 млн 500 минг сўмдан ортиқ маош олади. Нима учун биз ҳам 28.12.2019 й. 406-буйруқ бўйича ўринбосар лавозимида улар тенги меҳнат қилиб ярмини оламиз? Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги" Қонунининг 13-моддасида ЧҚБТ фанини асосий ва мажбурий фан тўлиқ ўтилсин деб кўрсатилган. Лекин нима учун ХТВ бу фанга ушбу Қонун ва 348-Қарорга эътибор бериб бўйсинмайди? Биз ЧҚБТ фани ўқитувчилари Ватанимизнинг асосий Қонуни ва қомусимиз Конститутциямизнинг 52.125.126 моддалари бўйича ватанпарварлик руҳида ўқувчи ёшларимизни ўқитиб тарбиялаб келмоқдамиз. Сизлардан илтимос юқорида кўрсатилганлар ҳужжатлар бўйича кўриб чиқишларингизни ва амалий ёрдам беришларингизни С Ў Р А М И З. |