Ҳарбий таълимни ривожлантириш тизими

Концепция

07.10.2020


Страницы: Пред. 1 2 3 4 5 6 След.
0
Guest
Цитата
Normatov Nodirjon пишет:
Assàlomu alaykum; nima uchun maktablarda ChQBT rahbarining oylik maoshi kòrib chiqilmayapti. Oylik maosh 1.200.000sòm .Bu oylik bilan ròzģor tebratish qiyin bòlmoqda...8275
to'g'ri
Имя Цитировать 0
0
Нодирбек
Ассалому алайкум хурматли ХТВ ХОДИМЛАРИ. ЧКБТ КОНЦЕПЦИЯСИНИ янги лойихасини ишлаб чикишда .МУТАХАССИСЛАР ХАМ КАТНАШИШЛАРИ КЕРАК. Мен таклифим:
1. Концепцияда албатта укитувчини ва рахбарларни мажбуриятлари белгилаб берилади.шу урнида шуни ёддан чикармаслик лозим яна укитувчи учун ИМТИЁЗЛАР БОР. Концепцияда харбий кийим бош масаласида шундай ёндошиш керак , я'ни ЧКБТ рахбарига ХАРБИЙ КИЙИМ 5 йилда эмас 2 йилда бепул берилишини куриб чикиш лозим. Бу ерда укув дала ва кундалик харбий кийин назарда тутилмокда .
2. Харбий унвонларни ошириш хам четда колмаслиги керак. 50 ёшли "ЛЕЙТЕНАНТ" ЖУДА КУЛГИЛИ.
Имя Цитировать 0
0
Нодирбек
Цитата
Нодирбек пишет:
Ассалому алайкум хурматли ХТВ ХОДИМЛАРИ. ЧКБТ КОНЦЕПЦИЯСИНИ янги лойихасини ишлаб чикишда .МУТАХАССИСЛАР ХАМ КАТНАШИШЛАРИ КЕРАК. Мен таклифим:
1. Концепцияда албатта укитувчини ва рахбарларни мажбуриятлари белгилаб берилади.шу урнида шуни ёддан чикармаслик лозим яна укитувчи учун ИМТИЁЗЛАР БОР. Концепцияда харбий кийим бош масаласида шундай ёндошиш керак , я'ни ЧКБТ рахбарига ХАРБИЙ КИЙИМ 5 йилда эмас 2 йилда бепул берилишини куриб чикиш лозим. Бу ерда укув дала ва кундалик харбий кийин назарда тутилмокда .
2. Харбий унвонларни ошириш хам четда колмаслиги керак. 50 ёшли "ЛЕЙТЕНАНТ" ЖУДА КУЛГИЛИ.
3 . Мактабларда ЧКБТ РАХБАРИГА синф хонаси назорати учун хам хак тулашлари  керак, чунки ЧКБТ РАХБАРЛАРИ хам моддий сжавобгар шахс ва битта синф хонаси эмас , куйидагиларга жавобгар:
1 ЧКБТ укув хонаси
2 Курол саклаш хонаси.
3. Саф тайёргарлиги майдони.
4 Посбон уз вазифасини уташ жойи .
5 ШОН-ШУХРАТ зали.
6 Гимнастик шахарча.
..
Имя Цитировать 0
0
Guest Olimjon
Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М. Мирзиёевга
Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Наманган шахар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 83 та ўрта таълим мактабида фаолият юритаётган ЧҚБТ (Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик) раҳбарлари номидан


    М  У  Р  О  Ж  А  А  Т  Н  О  М  А.
           Хурматли Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Миромонович, Биз Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Наманган шахар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 83 та ўрта таълим мактабида фаолият юритаётган ЧҚБТ ( Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарлари) Сизга мурожаат этмоқдамиз. Аввало сизларга Жонажон Ўзбекистон юртимизнинг равнақи, юксалиши йўлида олиб бораётган машаққатли ишларингизда омадлар тилаймиз, энг асосийси шу заҳматкаш халқимизнинг юксак ишончини оқлашдек шарафга эга бўлишингизга тилакдошмиз.
           Мурожаатимизнинг мазмуни шундан иборатки, 2018 йил сентябрь ойидан бошлаб, Республикамиздаги барча ўрта таълим мактабларида 11 йиллик мажбурий таълим жорий этилди ва шу муносабати билан 10-11-синф ўқувчи-ёшларни Ватанпарварлик руҳида тайёрлаш ва харбий–амалий билимларини ошириш мақсадида “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани ўқитилиши йўлга қўйилди, ҳамда “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ”   раҳбари лавозими таъсис этилди.
        Бу “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ”  раҳбарлари зиммасига бугунги кунда халқ таълими соҳасининг энг оғриқли нуқтаси бўлган “Ўқувчи-ёшларни таълим-тарбияси, уларнинг бугунги кунда дунёда юз бераётган “Глобаллашув жараёни” да ёш авлодни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш” дек долзарб масалани босқичма-босқич изчиллик билан  амалга ошириш вазифаси юклатилди. Мактаб давриданоқ уқувчи ёшларга Ватанни қуриқлаш, эьзозлаш туйғуларини сингдириш, уғил болаларни хақиқий мард йигитлар килиб тарбиялаш  бизнинг асосий вазифамиздир.   Бу маъсулиятли вазифани амалга ошириш жуда катта билим, маҳорат, сабр-қаноат ва  меҳнатни талаб қилишини барчамиз жуда яхши биламиз ва ҳис қиламиз!
Биз харбий соҳа вакиллари, ўз сохасининг етук мутахасислари, ватанпарвар шахслар сифатида  Республикамиздаги барча таълим муассасаларида хукуматимиз томонидан белгилаб берилган юқоридаги долзарб вазифани сидқидилдан бажаришга киришиб кетдик.
                 Биз Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Наманган шахар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 83 та ўрта таълим мактабида фаолият юритаётган ЧҚБТ ( Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ) раҳбарлари ҳар бир меҳнат муносиб баҳоланиши кераклигини ёдда тутган холда; “ Бажараётган машаққатли вазифамизга ҳам  муносиб даражада маош тўланса керак” -  деб ўйлаган эдик, лекин мана қарийб 3 йилдир-ки, бизга бажараётган ишимизга яраша маош тўланмай келмоқда деб ҳисоблаймиз . Яъни,  бугунги кунда  бизга   ўртача ҳиссобда 1200 000 сўм миқдорида маош тўлаб келинмоқда ! Ахир, бу маош билан  рўзғор тебратиш мумкин эмаслигини ҳаммамиз яхши биламиз ! Хаммамизга маълумки, ЧКБТ рахбарлари барчаси эркаклар , яъни оила бошлиғи,  оила боқувчиси бўлган инсонлар. Мактаблардан эркакларни чиқиб кетгани аввало , моддий томонданлиги сир эмас . Шу яқин йилларда мактабларда ўқитувчилар ойликлари кўпайгани хақиқат, хозир ўқитувчиларни 2.500.000-3.000.000 олишлари оддий хол .   Холбуки, бугунги кунда таълим муассасада фаолият юритаётган, ўрта-махсус маълумотли ўқитувчиларининг  ҳам ойлик маоши ҳам  ўртача 1900 000  ни ташкил қилмоқда.  Биз,  холатга  реал  ва адолатли муносабатни кўрмаяпмиз ! Қолаверса биз “чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” раҳбарларига белгиланган меъорий хужжатларга кўра,  таълим соҳасида ходимларга бериладиган жуда кўп имтиёзлардан фойдланишимиз мумкин эмас экан
! Яъни:
Устама тулаш мумкин эмас;
Синф раҳбарлик фаолияти юритиш мукин эмас;
Хона назорати учун қушимча хақ тўлаш мумкин эмас; ( Бизда синф хонаси ( кабинет) , қурол сақлаш хонаси, қурол тозалаш жойи, “Жасорат бурчаги”, “Посбон ўз вазифасини бажрадиган жой”, “Фуқоро муҳофазаси хонаси”,  “Тўсиқлар мажмуа” ларини доимий фаолият кўрсатишини назорат қилишга маъсулмиз ва буларни доимий равишда такомиллаштириб боришимиз низомда кўрсатилган ва биз моддий жавобгар  шахс ҳисобланамиз.
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик   фанидан ўтадиган дарсимиз учун  хақ тулаш мумкин эмас;
Тоифа учун хақ тўлаш мумкин эмас;
Муассасада “Фуқоро муҳофазаси”  юзасидан амалга ошириладиган тадбирлар, меъорий хужжатларни юритилиши, “Фавқулотда холатларда оммавий  ҳаракатланиш” юзасидан бажариладиган вазифалар, “Фуқоро муҳофазаси” бўйича муассасада фаолият юритаётган  педагогик ва техник ходимларни ўқувларини ташкил этиш  (15 соатлик) бўйича бажариладиган вазифаларга хақ тўланмаяпти, холбуки, Ўзбекистон республикаси Бош Вазири - Ўзбекистон Республикаси “Фуқоро муҳофазаси” бошлиғининг 2010 йил 15 декабрь кунги  № 3- сонли  буйруғига асосан “Таълим муассасаларида “Фуқоро муҳофазаси ”  бўйича 1 нафар маъсул ходим тайинланиб, асосий иш жойидан  20 % ойлиги тўлаб бериш белгилаб қўйилган !” (буйруғ илова қилинади)
Таълим  муассасларида Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик   фани бўйича ўқув-моддий баъза ҳанузгача етарли даражада таъминланмаган;
                           Юқоридаги холатларни тахлил қилар эканмиз, биз чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарлари ҳеч нарсага тушунмай қолдик!  Хамда тегишли маъсул ходимларга мурожаат қилганимизда, (кечиразиз-ку) ХТВ хамда Молия вазирлигидан шаблон шаклидаги яъни мурожаатчининг исми фамиляси манзили узгарган холос бир хил жавоб олдик яна ўта мантиқсиз жавоб олдик, яъни : “ Таълим муассасада фаолият юритаётган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарлари нафақа (пенсия) оласизлар-ку ! , “Сизлар фақат,   5-10 соат дарс ўтасизлар холос-ку! деган жавоб бердилар. Наҳотки, бу маъсуллар мактабда фақат нафақадаги зобитлар  чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари бўлиб ишлаб келмоқдалар,  деб ўйлашса, Ахир олий таълим муассасасини битирибоқ ишлаётган ўқитувчилар  ва нафақага чиқмаган харбий ўқитувчилар ҳам фаолият юритишаётганини билишмаса! Маълумот учун шуни маълум қиламизки, Наманган вилояти Наманган шахридаги 83 та мактабда фаолият олиб бораётган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбаридан фақатгина, 14 нафари нафақа чиққан зобитлар холос-ку !  Буни қандай тушуниш керак !
                   2019 йил 23 август куни Муҳтарам Президеантимиз яни Сизнинг раҳбарликингизда  ўтказилган “Видеоселлектор” да : “  Биз,  ўқитувчи мураббийларни, жамиятдаги мавқейини оширишимиз, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашимиз - энг долзарб масалардан бири” эканлигини таъкидлаб ўткандингиз. Бундан биз ҳам жуда хурсанд бўлдик. Айниқса, таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарини фаолиятини янада жонлантириш масаласига алоҳида урғу бердингиз, ҳамда, Халқ Таълими Вазирига, Мудофаа Вазирига ва Молия Вазирига 2 ой муддатда : Таълим муассасаларида  “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари” лавозимини “Ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича директор ўринбосари”  лавозимига айлантириш ва моддий, молиявий томонларини кўриб чиқиш вазифасини бергансиз. Лавозим ўзгартирилмади, моддий таъминот масаласи ҳал этилмай келмоқда. Сабаби  Молия Вазирлиги томонидан ханузгача смета ҳужжатлари тасдиқланмабди экан, содда қилиб айганда биз “Харбий рахбарлар учун” маблағ ажратишмабди.  Наҳот-ки,  Сизнинг топшириқларингизга муносабат шунақа бўлса... !!!
                     Энди сизларга “Ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича директор ўринбосари”   томонидан бажарилиши лозим бўлган касбий мажбуриятлар ҳақида қисқача маълумот бермоқчимиз:
ЧҚБТ фанига оид меъёрий ҳужжатларни тўлиқ, мукаммал  тартибда юритиб бориш;
16 ёшга тўлган ўсмирларни туман мудофаа ишлари бўлимига “Ҳарбий рўйхатга қўйиш учун” зарур бўладиган ҳужжатларни тайёрлаш;
16 ёшга тўлган ўсмирларни  “ Тиббий кўрикдан ўтказиш”;
“Оммавий  Ватанпарварлик ойи”  тадбирларини намунали ташкил этиш юзасидан барча  меъорий хужжатларни тайёрлаш ва ташкил этиш;
“Оммавий  Ватанпарварлик ойи”  тадбирларини намунали ташкил этиш бўйича  “Ёш  чегарачи”  ҳарбий-спорт мусобақасини ўтказиш;
“Оммавий  Ватанпарварлик ойи”  тадбирларини намунали ташкил этиш бўйича  “Темурбеклар”  ҳарбий-спорт мусобақасини ўтказиш;
“ Ёш  ўт ўчирувчилар”  ҳарбий-спорт мусобақасини ўтказиш;
“ Ёш  қутқарувчи”  ҳарбий-спорт мусобақасини ўтказиш; (бу мусобақаларнинг барчаси уч босқичда ўтказилади)
Ёшларда Ватанпарварлик руҳини шакллантириш, уларда Ватанга муҳаббат ва садоқат хисларини тарбиялаш мақсадида “Харбий соҳа вакиллари” иштирокида  “Давра суҳбат” ларини  ташкиллаш;
Ёшларда Ватанпарварлик руҳини шакллантириш, уларда Ватанга муҳаббат ва садоқат хисларини тарбиялаш ҳамда Олий- харбий   билим юртида ўқишга қизиқтириш мақсадида  “Олий- харбий билим юрти курсантлари”   билан учрашувлар   ташкиллаш;
Ёшларда Ватанпарварлик руҳини шакллантириш, уларда Ватанга муҳаббат ва садоқат хисларини тарбиялаш масадида “Харбий қисмлар”  га саёҳат ташкил этиш;
“Фуқоро муҳофазаси” бўйича  белгиланган режаларга асосан тадбирлар ташкиллаш;
Юқорида кўрсатилган барча тадбирларни амалга ошириш  учун, жуда катта билим, сабр-тоқат ва машаққатли меҳнат талаб этилади, ҳамда бу вазифани сидқидилдан бажариб келмоқдамиз. Лекин юқоридаги холатларнинг салбий оқибатлари ўлароқ, шахримиз таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарлари ишлаш шароитидан қониқмаган холда иш фаолиятларини якунламоқдалар. Энг ачинарлиси,  “чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” раҳбарлари яъни, етарли даражада касбий салоҳиятга эга булган,  олий маълумотли кадрлар Россия давлатига ишлагани кетиб қолмоқдалар ! Бундай холатга кандай бахо бериш мумкин. Хурматли Молия Вазиримиз булардан хабардормиканлар. Мактабларда ЧҚБТ рахбарлиги лавозимида қўнимсизлик бошланди. Айрим мактабларда бу лавозим 3, 4 маротаба алмашди. Бу холатни шахар, туман ХТБ ларининг кадрлар буйича мутахасиссларидан билишларинг мумкин. Агар якин кунларда кескин чора курилмаса,  мактаблардаги ЧҚБТ рахбарлари (директор уринбосарлари дейиш кулгили) бошка иш топишга мажбур буламиз. Чунки бу маош билан 3 йил мобайнида жуда кийналиб яшадик.  
       
       Хурматли Ш.М. Мирзиёев сиздан ушбу мурожаатномамизга ёрдам берасиз  деган умиддамиз !!!  деб: Наманган шахридаги ЧКБТ рахбарлари.
Имя Цитировать 0
0
Qodirov Ramziddin
misol uchun informatika fani o‘qituvchisi bo‘lmagan xodimga ushbu fandan dars o‘tishi mumkin emas garchi xodim olib ma'lumotli bo‘lsa xam  bu xol chaqiruvga qadar boshlang‘ich tayyorgarlik fanida buni aksi jismoniy tarbiya  muassasalari xam va eng qiziqarlisi ushbu fandan shunchaki harbiydan chiqqan odam ham dars o‘taveradi garchi o‘rta maxsus bo‘lsa ham olib ma'lumotli yoshlar shunchaki taksida bu xam mayli oylik masalasini aytmasa ham bo‘lari erkak kishi oilada bosh topishi oilani kam kustiga yetishi kerak lekin oylik1200.000bu xech nimaga yetmaydi
Имя Цитировать 0
0
Mamatqulov Dilshod
Loyiha yaxshi.Qishloq maktablariga CHYoT fanidan o'quv mashg'ulot qurollari bilan tezroq taʼminlansa maqsadga muvofiq bo'lar edi.
Имя Цитировать 0
0
Шокиров Шерзод Шавкатович Бухоро шахар 5-мактаб
CHQBT  fanidan ko'proq amaliy mashg'ulotlar bo'lishini taklif qilaman, hamda mashg'ulotlarni qiziqarli bo'lishi uchun ko'rgazmali qurollar va maketlar bilan taminlansa yaxshi bo'lardi
Имя Цитировать 0
0
Zomin 1-son KXM Sarmisov Eshpo'lat
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” хонаси,
2.Қурол сақлаш хонаси,
3.Қуролни тозалаш столи,
4.Саф майдони,
5.Тўсиқлар майдони,
6.Взвод бўйича суткалик нарядни ўрганиш жойи,
7.Тактик майдон,
8.Жасорат бурчаги,
9.Жанговар музей,
10.Тиббиёт хонаси,
11.Фуқаро мухофазаси хонаси.
12.Ўқ отиш майдончаси (Тир.)
13.Спорт майдончаси.
Ҳарбий таълим хонасини янги дастур асосида (плакатлар) билан
жихозлаш;
Дастурга (табелга) асосан (макетларга) кўргазмали қуролларга эга
бўлиш;
Ўқув-услубий материаллар, компютер, интерактив доска, ва ўқув
кўргазмали қуролларнинг электрон ресурслар планшет ва мултимедиа
ресурслари, интернет, видеокузатув тизимлари билан жиҳозлашни
таъминлаш, уларнинг ўз вақтида янгилаб бориш чораларини кўриш;

Ушбу модий базаларни ЧКБТ рахарлари бир кисмини узларини маошларидан килган. Колганлариям укитувчилар буйнига тушади шекили.
Имя Цитировать 0
0
Xo'jabekov Jamshid G'allaorol 2-son Kasb-hunar maktabi o'qituvchisi
Хозирги кунда харбий таьлим укитувчилари мактаб тизимида энг куйи даражага тушиб колган. Уртача 1,200,000 сумни ташкил килябди. Коллежлар тизимида ойлик маош буйича директордан кейинги пагонада булган эди. Хозирги кунда Куролли Кучларимизда жуда катта узгаришлар амалга оширилмокда.Ёшларни харбий хизматга тайёрлаш керак экан бу ишда уз мехнатларини аямасдан мехнат килаётган харбий таьлим укитувчилари хам эсдан чикармаслик керак деб уйлайман.
Имя Цитировать 0
0
Qasimov Turg'unjon
Jizzax viloyat G'allaorol tuman 1-son Kasb-hunar maktabi CHQBT raxbari Qasimov Turg'unjon.
Ishlab chiqilgan konsepsiya bilan tanishib chiqib konsepsiyada keltirilgan bandlarni o'qigon xolda quyidagi fikir va muloxozalarimni aytib o'tmoqchiman:

1- 2030-yilgacha umumta'lim fanlarini rivojlantirsh konsepsiyasida berilgan CHQBT fanini dars soatlarini ko'paytirish zarur;
2- Xalq ta'limi hamda professional ta'limda olib boriladigan CHQBT faninig moddiy va texnik ba'zasini yaxshilash;
3- CHQBT raxbarlarining oylik ish haqqini oshirish;
lozim deb o'ylayman.
Bizga yuklatilgan bunday sharafli va o'ta masuliyatli vazifani uddalash uchun biz raxbarlar bor kuch va g'ayratimiz bilan ishlaymiz.Chunki bizni oldimizda yosh avlodni mard va jasur,Ona Vatanga sadoqat o'zbekona g'urur va shijoat bn tarbiya qilish,xalqiga yurtiga mexr bn xizmat qilshdek ulkan bir  masuliyatli ish turibdi.Shuni inobatga olgan holda yuqorida keltirib o'tilgan muloxazalarimni yuqori tashkilot o'rgonlari, Xalq talim vakillari o'rganib chiqadi degan umiddaman.
Имя Цитировать 0
Страницы: Пред. 1 2 3 4 5 6 След.
Текст сообщения*
Загрузить файл или картинкуПеретащить с помощью Drag'n'drop
Перетащите файлы
Ничего не найдено
Защита от автоматических сообщений